ЖОЗЕФСОН ЭФФЕКТИ

ЖОЗЕФСОН ЭФФЕКТИ — ўта ўтка зувчанлик токининг иккита ўта ўтказгични ажратиб турадиган юпқа ўтиши. Ўта ўтказувчанлик назарияси асосида Б. Д. Жозефсон олдиндан айтиб берган (1962). Уни АКД1 физиклари П. Андерсон ва Ж. Роуэлл кашф этганлар (1963). Диэлектрик (одатда ~10А қалинликдаги металл оксиди)да электрон ўтказувчанлик туннель эффекти туфайли рўй беради. Агар диэлектрик қатлам орқали ўтган ток критик қиймати (бирор маълум катталик) дан ортиқ бўлмаса, контактда кучланиш пасаймайди, ток критик қийматдан катта бўлса, контактда кучланиш U пасаяди, у хoлда контактда кучланишнинг пасайиш частотаси v = — т — бўлади, бунда е — электрон заряд, h — Планк доимийси. Ж. э. га асосланиб жуда сезгир (Ю^9 Гс ёки К)”13 Тл гача) магнитометрлар ясалган. Жозефсон эффектидан кичик генераторлар, детекторлар, кучайтиргичлар ва б. электрон асбобларда фойдаланилади.