ЖОМАШЎЙ

ЖОМАШЎЙ — Наманган вилоятидаги шаҳарча (1972 й. гача Катта Жомашўй қишлоғи). Мингбулоқ туманы маркази. Яқин т. й. станцияси — Оқтошдан 12 км. Вилоят маркази — Намангандан 29 км. 383 м баландликда. Аҳолиси 10,1 минг киши (2000). Дастлаб 1952 й. да чўлда ташкил этилган Жомашўй туманининг маркази бўлган. Жомашўй номи жаманша уруғи номидан деган тахмин мавжуд. Жомашўйда 3 умумий таълим мактаби, марказий кутубхона, марказий касалхона, маиший хизмат уйи, савдо маркази, санъат саройи, алоқа уйи, деҳқон бозори ва б. бор.