ЖОЛИО-КЮРИ

ЖОЛИО-КЮРИ (Joliot-Curie) Ирен (1897.12.9 – Париж – 1956.17.3) – француз физиги ва радиокимёгари. П. Кюри ва М. Склодовская-Кюриларнинг қизи. 1926 й. да Ф. Жолио-Кюрига турмушга чиққан ва шундан бошлаб умрининг охиригача биргаликда и. т. лар олиб борганлар. Илмий ишлари радиоактивлик, ядро физикаси ва ядро кимёсига оид. 1934 й. да Ф. Жолио-Кюри билан ҳамкорликда сунъий радиоактивлик ҳодисасини очган. Югослав физиги П. Савич билан хамкорликда 1939 й. да нейтронлар билан уранни нурлаш туфайли ҳосил бўлган ядровий реакция маҳсули — лантан ҳосил бўлишини аниқлаган (аввал трансуран элемент деб тушунилган). Бу иши ядронинг бўлиниш реакциясини кашф қилишда муҳим бўлган. Кимёвий элементларнинг сунъий радиоактив изотопларини, позитрон радиоактивликни кашф қилган. Нобель мукофоти лауреати (1935).