ЖИУ-ЖИЦУ

ЖИУ-ЖИЦУ — японча ўзини ўзи ҳимоя этиш ва қуролсиз ҳужум қилиш йўли. Унда рақибнинг энг нозик жойлари — қуёш чигали (қоринда), уйқу артерияси, жигар ва ҳ. к. га зарба бериш; қўл ва оёқ бўғимларини қайириш, турли ташланиш, босиб олиш каби усуллар ишлатилади. Бундай усуллар жисмоний жиҳатдан бақувват ёки қуролланган рақибга қарши курашда алоҳида аҳамиятга эга. Ж.-ж. 13-а. да пайдо бўлган. Унинг асосида дзюдо кураши келиб чиққан (қ. Дзюдо, Каратэ).