ЖИРИШ НОН

ЖИРИШ НОН — кепакдан ёки ун ва кепакдан пишириладиган нон. Ж. н. нинг шифо ва парҳез хусусияти бор. Тайёрлаш усули — хамиртуруш илиқ сут (сув) да ийланади. Сўнг кепак ёки кепак аралаштирилган ун солиб (0,5 кг ун, 1,5 кг кепак, 0,5 л сут) хамир qoрилади. Хамир қалин дастурхонга ўралади, ошириш учун илиқроқ жойга қўйилади. Сўнгра 200 г ли зувалачалар ясаб, ўртасининг қалинлиги 0,5 см, чекка ҳошияларининг қалинлиги 2 см келадиган тўгарак нон ясалади. Юзига чакич урилгач, тандирга ёпилади.