ЖИҚ-ЖИҚ

ЖИҚ-ЖИҚ (Scotocerca inquieta) — чумчуқсимонлар туркумининг мойқутлар оиласига мансуб кичкина қуш, вазни 8—9 г. Чўл ва даштлардаги паст бўйли буталар орасида яшайди. Юлғун, баъзан шувоқлар орасига ин қуради. Ўзбекистонда Қизилқумда учрайди. Март—июнда 5—8 тадан тухум қўяди. Ёзда ҳашаротлар, қишда ўсимлик уруғи билан озиқланади.