ЖИНҒАРЧАЛАР

ЖИНҒАРЧАЛАР (Sorex) – сут эмизувчи ҳайвонларнинг ер қазувчилар оиласига мансуб бир уруғи. Ҳашаротхўрлар туркумига киради. Ташқи кўриниши сичқонга ўхшайди, лекин тумшуғининг хартумсимон чўзиқлиги билан ундан фарқ қилади. Танасининг уз. 30 — 80 мм. Тишларининг юқори ярми қизғиш-қўнғир. Европа ва Осиёнинг тундра, ўрмон-дашт зоналарида кўп учрайди. Танасининг уз. 38—53 мм келадиган митти Жинғарчалар — ҳоз. энг кичик сут эмизувчилардандир.