ЖИЛО

ЖИЛО — металл (олтин, кумуш, мис, бронза, темир) ёки ёғоч буюмлар, ипак матолар юзидаги ялтироқлик. Буюмлар юзини жилвир билан ишқалаш, сиртга махсус мой суркаш, мато (адрас, атлас) ни кудунглаш (кудунг — тўқмоқсимон асбоб билан уриш) натижасида Жило ҳосил қилинади.