ЖЕТИҒАРА ХРИЗОТИЛ АСБЕСТ КОНИ

ЖЕТИҒАРА ХРИЗОТИЛ АСБЕСТ КОНИ — Қозоғистон шим. даги кон. Тобол дарёси ирмоғи ҳавзасида Жетиғара ўта асос тоғ жинслари массивининг жан. қисмида жойлашган. 1916 й. да очилган, 1939—42 й. ларда разведка қилиниб 1965 й. дан ишга туширилган. Кон 4 та асбест уюмидан иборат. Энг йирик «асосий» уюми ишлаб чиқаришда. Асбест захираси (37 млн. т) нинг 80% шу уюмда. Уюмнинг уз. 3800 м, қалинлиги 80—100 м дан (шим. да) 450—500 м. гача (жан. да). Хризотил-асбест жойлашган жинслар серпентинит ва серпентинлашган перидотитлардан иборат. Рудадаги хризотиласбестнинг миқдори 3,88%. Қазиб олиш ва қайта ишлаш маркази — Жетиғара.