ЖЕРЕХ

ЖЕРЕХ, оқ қайроқ (Aspius aspius) — карпсимонлар оиласига мансуб балиқ. Уз. 60—80 см, вазни 12 кг гача. Шим. Болтиқ, Қора, Орол денгизлари ҳавзаларида, Ўзбекистоннинг деярли барча сув ҳавзаларида, жумладан Амударё ва Сирдарёда учрайди. 3—5 ёшида вояга етади. Майда балиқлар, планктон, вояга етган даврида эса балиқ чавоқлари б-н озиқланади. Мартдан майгача 40 тадан 300 минггача увулдириқ ташлайди. Қисман саноат аҳамиятига эга.