ЖЕОДА

ЖЕОДА (франц. geode) — юмалоқ ёки овал шаклдаги минерал агрегатлар. Чўкинди тоғ жинсларидаги бўшликларни минераллар билан тўлишидан ҳосил бўлади. Жеоданинг кўндаланг кесими бир неча миллиметрдан 1 м гача ва ундан каттароқ. Жеода марказига томон минераллар қат-қат жойлашиб концентрик қаватлар хoсил қилади (мае, агатлар). Минерал қаватлари ранги ва таркиби билан бир-биридан фарқ қилади. Жеоданинг ичидаги бўш жойлар кўпинча минерал друзалари билан тўлади. Жеодалар яхши жилоланади. Ундан безак буюмлари тайёрланади.