ЖЕМСОНИТ

ЖЕМСОНИТ (шотландиялик минералог Р. Жеймсон номи билан аталган) — мураккаб сульфидлар синфига мансуб минерал. Кимёвий формуласи Pb4FeSb6Sl4. Қўшимчалари: Си, Ag, Zn. Моноклин сингонияли. Игнасимон, сочеимон, кигизеимон ва донадор агрегатлар ҳолида учрайди. Кулранг. Ялтироқлиги металлсимон. Қаттиқлиги 2—3. Гидротермал конларнинг қўрғошин рухли рудаларида учрайди. Ўзбекистонда Қўшбулоқ (Қурама тоғи) даги олтин, Чептан ва Бурчмулла (Чатқол тоғи) даги маргимуш конларида топилган. Россия (Дарасун), Англия (Корнуолл), Арманистон (Азатек) ва б. жойларда маълум.