ЖАЙҲОНИЙ

ЖАЙҲОНИЙ, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад (10-а.) — олим, Сомонийяар амири Наср ибн Аҳмадният (914—943) вазири. Фалсафа, астрология, астрономияни қунт билан ўрганган, геогр. га оид бир қанча асар ёзган. «Китоб алмасолик вал-мамолик»(«Йиллар ва мамлакатлар ҳақида китоб») номли асари ҳақида маълумотлар бор, холос. Араб географи ал-Масъудийнинг ёзишича, бу асарда шаҳарлар, денгиз ва дарёлар, шунингдек, турли халқлар ҳақида маълумотлар берилган, турли-туман ривоятлар ва воқеалар ҳикоя қилинган. Бу асардан Шарқнинг кўп олимлари, жумладан Беруний ҳам фойдаланган.