ЖАТЛАР — милоднинг бошларида Панжобнинг ғарбий туманларида яшаган қабилаларнинг йирик гуруҳи. Кейинчалик улар Шим. Ҳиндистонга тарқалиб кетиб, панжобиларнинг этник асосини ташкил қилганлар ва сикҳлар жамоаси таркибига кирганлар. Ҳиндистонда Жатларнинг кўпчилиги Жатлар деб аталувчи деҳқонлар табақасига айланган. Деҳли султонлиги ва Бобурийлар давлатида Жатлардан ёлланма аскар сифатида xам фойдаланилган. 17-а. охирида Жатлар бобурийларга қарши бир неча марта (1669, 1672, 1686—91) қўзғолон кўтарган. Mac, 1669 й. Матхура вилоятида Гокла раҳбарлигида кўтарилган қўзғолон тарихда айниқса машҳур. Уларнинг шундан кейинги (18-а. даги) қўзғолонлари натижасида мустақил Жатлар султонлиги тузилди. 1763 й. бобурийлар армияси зарбасидан сўнг султонлик парчаланиб кетиб, ундан фақат кичик Бхаратпур князлигини сақлаб қолган.
Ҳоз. Жатлар (10 минг киши, 1990-й. лар ўрталари) Ҳиндистон республикаси шим. да ва Покистонда яшайди.