ЖАРИНҚУДУҚ БОТИҒИ

ЖАРИНҚУДУҚ БОТИҒИ — Устюрт платосининг шим.-ғарбидаги ботиқ. Бир қисми Ўзбекистoн Республикаси, қолгани Қозоғистон Республикаси худудида жойлашган. Жаринқудуқ ботиғи неоген (сармат) нинг оқактош, мергел жинсларидан таркиб топган. Мутлақ бал. шим.-шарқида 72—73 м. Нисбий чуқ. 3—5 м. Уз. 60—65 км, эни 12—14 км. Туби ясси текислик, марзасимон баландлик ва дўнгликлар мавжуд, қатқалоқ ва пўрсилдоқ шўрхоклар билан банд. Ер ости сувлари Жаринқудуқ ботиғида юқорига кўтарилиши туфайли буғланиш жараёнида туз тўпланади. Грунт сувларининг шўрлиги ҳoл да 80— 100 г ва ундан кўп, сульфат-хлорид турига оид. Шўр жойларда ўсимлик ўсмайди, фақат ботиқнинг чеккаларида бир йиллик шўралар, сарисазан, қорабароқ, онда-сонда саксовул ўсади.