ЖАНУБИЙ ХИТОЙ ПЛАТФОРМАСИ

ЖАНУБИЙ ХИТОЙ ПЛАТФОРМАСИ — токембрий даври платформаси, Янцзи дарёсининг куйи оқими ҳавзасида жойлашган. Платформадаги антеклизаларда палеозой ётқизиқларининг ғилофи сақланган. Мезозой эрасида кучли тектономагматик фаоллашиш бўлган. Жанубий хитой платформаси. п. Хитой-Корея платформасидан Циньлин тоғининг бурмаланган минтақаси орқали ажралган. Жанубий хитой платформаси. п. нинг токембрий кристалли замини (гнейслар, метаморфик сланецлар) Янцзи дарёсининг жан. даги Хунань ва Цзянси провиницияларида ер юзасига чиқиб қолган. Жанубий хитой платформаси. п. нинг кўп қисми кечки протерозой (синий ётқизиқлари), палеозой ва триас (денгиз ётқизиқлари: оҳактошлар, қумтош, гилли ва карбонатли қатламлар), шунингдек, пермь, юра, бўр даври континентал кўмирли ётқизиқлардан иборат чўкиндилар ғилофидан ташкил топган. Жанубий хитой платформаси. п. бўр даврида шиддатли деформацияланган. Платформанинг шарқий қисмидаги гранитларда вольфрам, қалай, сурма, симоб ва б. конлар, унинг чўкинди ғилофида эса боксит, темир, марганец, тошкўмир, ёнувчи сланец, нефть ва туз конлари мавжуд.