ЖАНУБИЙ УЧБУРЧАК

ЖАНУБИЙ УЧБУРЧАК (лот. Triangulum Australe) — осмоннинг Жан. ярим шаридаги кичик юлдузлар туркуми. Белгиси ТгА. Бурчак чизиғи, Циркуль, Жаннат Қуши ва Қурбонгоҳ юлдуз туркумлари ораларида жойлашган. Энг ёруғ юлдузлари 2—3 катталикда. Ўзбекистoн худудида кўринмайди.