ЖАНУБИЙ ТУРКМАНИСТОН АРХЕОЛОГИК КОМПЛЕКС ЭКСПЕДИЦИЯСИ (ЖТАКЭ) – Туркмaнистoн ФА Президиуми қошида проф. М. Е. Массой бошчилигида ташкил қилинган (1945). ЖТАКЭ тош даври (Жабал макони), неолит (Жойтун маданияти), энеолит (Анов, Намозгоҳ тепа, Гўксур), жез (Олтинтепа) ва илк темир (Ёзтепа, Даҳистон) даврлари, айниқса Парфия маданияти бўйича муҳим археологик тадқиқотлар олиб бориб, янги ва эски Яисодаги қазишмалар вақтида жаҳон тарих фани учун ўта муҳим ашёвий далиллар топди, улардан ритонлар (фил суягидан ишланган) хусусидаги маълумотлар (М. Е. Массой, Г. А. Пугаченкова) Италияда, Парфия ёзма ҳужжатлари (В. А. Лившиц, И. М. Дьяконов) эса Англияда нашр этилди. ЖТАКЭ шаҳарлар тарихий топографияси ва қад. карвон йўлларини ўрганиш борасида ҳам муҳим и. т. лар олиб борди: Эрк қальа, Габр қалъа ҳамда Султон қалъа харобаларидан топилган идиш ва буюмларга таяниб, Марв тарихи даврларга бўлинди (3. И. Усмонова, М. И. Филанович), Марв воҳасида 11 — 12-а. да ҳунармандчилик тараққий этганлиги аниқланди. ЖТАКЭ томонидан Исломдан аввалги давр (маздакийлик, буддизм, христианлик)га оид ёдгорликлар ўрганилди (Г. Я. Дресвянская). Жумладан Габр қалъа ва Харобакошухдаги черков харобаси ҳамда Туркманистон ФАнинг 50-й. ларда бошланган (С. А. Ершова) ва айниқса, ЖТАКЭ томонидан 60-й. ларда Марв атрофидаги некрополь тўла текширилди. Марвда Исломга дойр археологик ёдгорликлар (Марвдаги дастлабки масжид, Номозгоҳ тепа) харобаларини қазиб ўрганмокда (Т. Хўжаниёзов, Б. Д. Кочнев), туркман қабилалари этногенези (Д. И. Овезов), қад. меъморлик услублари ва антик ўрта аср санъати бўйича и. т. лар (Г. А. Пугаченкова) олиб бормоқда. ЖТАКЭнинг 860 дан зиёд илмий ишлари, «Труды ЮТАКЭ»нинг 19 жилди, «ЖТАКЭ материаллари»нинг 2 нашри ва бир қанча монографиялар нашр этилган.