ЖАНУБИЙ ОЛАМУШУК

ЖАНУБИЙ ОЛАМУШУК — Андижон вилояти Жалолқудуқ туманидаги шаҳарча (1947 й. дан). Туманнинг шим. даги адирда жойлашган. Яқин т. й. станцияси — Гурунчмозордан 6 км. Ахoлиси 6,7 минг киши (2000), асосан ўзбеклар. Ж. О. 1943 й. нефть конининг топилиши муносабати билан вужудга келган. Аҳолининг кўпчилиги нефть конида ишлайди. Жанубий Оламушукда 2 умумий таълим мактаби, мусиқа мактаби, тикувчилик ф-каси, автокорхона, маданий-маиший хизмат к-ти, савдо шохобчалари, физиотерапия санаторийси бор. Ўрта осиёлик тарихчи Наршахий (10-а. 1-ярми) ҳозирги Жанубий Оламушук яқинида Коҳ қишлоғи бўлганлиги, унинг ёнида «Работи сарҳанг» қабристони борлигини ёзган.