ЖАНПИҚҚАЛЪА, Жампиқ қалъа — Хоразм воҳасида қад. шаҳарқалъа харобаси (мил. 3—4—12—14-а. лар). Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани шим.-ғарбида, Амударёнинг ўнг соҳилида жойлашган. Жанпиққалъа дастлаб С. П. Толстое томонидан аниқланган (1940), қазишма ишлари Ўзбекистoн ФА Қорақалпоғистон филиалининг археологик отряди томонидан илк бор 1965 й. (сўнгра 1968—71, 1979—86) олиб борилган. Жанпиққалъанинг майдони тахм. 12 га. Жанпиққалъага антик даврда асос солинган. Жанпиққалъанинг устки маданий қатлами Амударё суви ювиб кетиши натижасида яхши сақланмаган. Жанпиққалъадан мудофаа деворлари, кўчалар, ҳаммомлар, турар жойлар, ҳунармандлар яшайдиган маҳалла қолдиқлари очилган. Сув қувурлари, хўжалик ўралари; турар жойлардан тандир, ўчоқ, ташноб; ҳунармандлар маҳалласидан заргарлик буюмлари, шунингдек, кичик шиша идишлар, дераза ойна, сопол ва темир буюмлар ясайдиган, газламаларга, кўнтерига ишлов берадиган устахоналар қолдиқлари топилган. Олтин Ўрда тангалари, береста ўрамлари, чавандозлар тасвири туширилган эроний сопол идишлар, кўплаб кошин, ички ва ташқи томони феруза ранг билан сирланган идишларнинг топилиши, Жанпиққалъа ликларнинг 13—14-а. ларда Олтин Ўрда, Шарқий Европа ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан савдо муносабатларида фаол иштирок этганлигидан гувох^ик беради. Жанпиққалъа ликлар ҳаётида чорвачилик ҳам муҳим ўрин тутган. Бу Ж. қ. да хўжалик ва маиший ҳаёт анча ривожланганини кўрсатади.
Ад.: Кдырниязов М., Материальная культура городов Хорезма в XIII—XIV веках, Нукус, 1989; Алиакбарова А. А., Аршавская 3. А., Жампыккала. Жилая архитектура пограничного города правобережнего Хорезма, Т., 1990.