ЖАНГГОҲ

ЖАНГГОҲ — жанг майдони. Бу маъно ўтмишда маъракагоҳ, дорулҳарб каби истилохлар билан ҳам ифодаланган. Бўлажак жангдан олдин ҳар бир саркарда Ж. ни бевосита ўзи танлаган, кўздан кечирган. Жанггоҳнинг текис, кенг ва қўшин қисмларини жойлаштиришга қулай бўлиши талаб қилинган. Айниқса, Жанггоҳнинг ичимлик сув манбаига яқин бўлиши ҳамда жанг пайтида қуёш нурининг аскарлар кўзига тушмаслиги мақсадга мувофиқ ҳисобланган. Жанггоҳ танлаш — товочи зиммасида бўлган. Жанггоҳнинг ноқулайлиги баъзан мағлубиятга ҳам сабаб бўлган. Мае: Анқара жангида Амир Темурнинг усталик билан Жанггоҳни танлаши ва бу билан рақиби турк султони Боязидни ўзи учун ноқулай Жанггоҳда жанг қилишга мажбур қилиши туркларнинг бу жангда мағлубиятга учраш сабабларидан бири бўлган.