ЖАМОЛУДДИН АТОУЛЛОҲ

ЖАМОЛУДДИН АТОУЛЛОҲ, Жамол ал-Ҳусайний (?—1511) — хуросонлик тарихчи. Ҳиротда яшаб ижод этган. Бирмунча вақт Ҳусайн Бойқаронт вазири ҳам бўлган (лақаби Атоуллоҳ Шерозий). Тарихий асарлар ёзган. Улардан энг муҳими «Китоб ал-аҳбоб фий сияри ан-Набий вал-ол вал-асҳоб» («Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам, ул зотнинг хонадонлари ва саҳобаи киромлари хусусида дўстлар китоби») номли асаридир. Бу асар Туркияда қайта-қайта нашр этилган, қўлёзма нусхаси Лондонда сақланади.