ЖАМОЛ ҚАРШИЙ

ЖАМОЛ ҚАРШИЙ (тахаллуси; асл исми Абулфазл Муҳаммад ибн Умар ибн Холид) (13—14-а. лар) — тилшунос олим. «Ас-Сароҳ мин ас-Саҳоҳ» («АсСаҳоҳдан олинган аниқ сўзлар») арабчафорсча луғат муаллифи. Луғат ўша давр тили лексикасини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Луғатнинг қўлёзма нусхалари Париж, Берлин, Лондон қўлёзмалар фондида сақланади. Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида бу асарнинг 1511 й. да котиб Хусом Муҳаммад Баҳорий (инв. № 2723) ва 1703—04 й. ларда Мулла Феруз кўчирган нусхалари мавжуд (инв № 2400).