ЖАМОЛ КАМОЛ

ЖАМОЛ КАМОЛ (Камолов Жамол; 1938.26.4, Шофиркон тумани) — Ўзбекистoн халқ шоири (1992). Бухоро педагогика ин-тининг филология ф-тини тугатган (1959). Ўзбекистoн Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлимида масъул котиб (1970—72), Ўзбекистoн ФА Тил ва адабиёт ин-тида аспирант ва илмий ходим (1972—86). Лирик шеър тузилиши бўйича и. т. олиб борган. Faфур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бош муҳаррир (1986 — 88), Ўзбекистoн Ёзувчилар уюшмаси раиси (1991—96). Жамол Камолнинг илк шеърий тўплами «Олам кирар юрагимга» 1968 й. да нашр этилган. «Чўққиларга ёғилди ёғду» (1970), «Тош туғёни» (1972), «Ҳасан ва ой» (1974), «Қуёш чашмаси» (1975), «Қадаҳ» (1978), «Достонлар» (1980), «Сувайдо» (1982), «Умидли дунё» (1988) каби шеърий тўпламларига кирган шеърларида мумтоз шеърий анъаналар билан замонавий шеърий жараён ўзаро уйғунлаштирилган. Жамол Камол француз мумтоз адабиётининг намояндаси Буалонинт «Шеърий санъат» асарини, озарбайжон шоири Бахтиёр Ваҳобзоданинг Муҳаммад Фузулий ҳақидаги «Шабиҳижрон» достонини, Шекспир, А. С. Пушкин, Я. Райнис асарларини, Жалолиддин Румий, Сотим Улуғзода сингари адибларнинг сара асарларини ўзбек тилига таржима қилган.