ЖАМҒАРМАЛАР

ЖАМҒАРМАЛАР — 1) харажатлардан, чиқимлардан орттириб, тежаб тўпланган пул;

2) келгусидаги эҳтиёжлар учун даромаднинг бир қисмини ажратиб қўйиш;

3) доимий бадаллар ва реинвестиция йўли билан капитал қўйилмаларни пул кўринишида жамлаш;

4) пул ва моддий воситаларни маълум бир мақсад йўлида фойдаланиш учун жалб этиш (мае, пенсия жамғармаси, инвестиция жамғармаси);

5) маълум бир фаолият турига, кишиларнинг муайян ижтимоий гуруҳига кўмаклашиш мақсадида тузилган ташкилот қ(. Ижтимоий жамғармалар);

6) акциялар назорат пакетини қўлга киритиш мақсадида, нархига таъсир этмаган ҳолда уларни доимий равишда сотиб олиш.