ЖАМБУЛ ЗИЛЗИЛАСИ

ЖАМБУЛ ЗИЛЗИЛАСИ — 1917 й. 10 майда соат 14 дан 51 мин. ўтганда Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида рўй берган. Зилзила эпицентри Қирғизистон тизмаси (Қирғизистон Олатови)нинг ғарбий чеккасида қарийб 20 км чуқурликда жойлашган. Зилзила кучи эпицентрда (Жалпоқтепа ва Гродеково қишлоқлари) 7 баллга, магнитудаси 5,7 га етган. Бу жойлардаги биноларнинг кўп қисми шикастланган. Ер қимирлаш зилзила ўчоғи атрофидаги 90 дан ортиқ шаҳар ва қишлоқларда қайд қилинган. Тебранишлар Бишкекдан тортиб Андижон ва Тошкентгача сезилган.