ЖАМ

ЖАМ (араб. — мажмуа) — ўтмиш Шарқ мусиқа илмида жинслар мажмуасидан ҳосил бўладиган мураккаб лад (парда) тузилмаларининг умумий номи. Жам ларнинг муайян турлари мақом, шўъба, ввоза, мураккаботлар деб юритилади. Жамлар жинслар таркиби ва ўрнига кўра турли хилларга ажратилади. Форобий, Ибн Сино, Ибн Зайла, Сафиуддин Урмавий, Қутбиддин Шерозий, Абдуқодир Мароғий, Абдураҳмон Жомий, Зайнулобиддин ал-Ҳусайний, Дарвишали Чангийнинг мусиқий рисолаларида Жам ларнинг таркибий ва бадиий хусусиятлари хақида маълумот берилган. Жамлар Ўн икки мақом тизимини ўрганишда ҳамда Шашмақом лад асосларини аниқлашда катта аҳамиятга эга. Жамлар орасида ҳозир ўзбек ва тожик мусиқасининг асоси ҳисобланган Шашмақом шўъбаларидаги лад тузилмаларига мое келадиганлари ҳам мавжуд.