ЖАЛИЛОВ Халил Мадёрович

ЖАЛИЛОВ Халил Мадёрович (1911.17.10, Олтиариқ тумани — 2001.26.12, Тошкент) — иқтисодчи олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1971), иқтисод фанлари д-ри (1971), проф. (1973). Саратов қишлоқ хўжалиги ин-тини тамомлаган (1939). 1939—41 й. ларда Андижон қ. х. техникумида ўқитувчи. 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941—43). Урушдан қайтгач, Ўзбекистонда маъмурий ва қ. х. соҳасида раҳбар лавозимларда ишлади. Ўзбекистан ФА Иқтисодиёт ин-ти директори ўринбосари (1956—57), Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ин-ти директори (1957-59), ЎзКП МК Қишлоқ хўжалиги бўлими мудири (1959 — 61), Ўрта Осиё Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти и. т. инти директори (1961-65, 1967-76). 1976 й. дан Тошкент халқ хўжалиги ин-ти қ. х. иқтисодиёти ва уни ташкил қилиш кафедраси проф. Илмий ишлари қ. х. иқтисодиёти, жумладан пахтачиликнинг иқтисодий самарадорлигини кўтариш масалаларига бағишланган.