ЖАҲОНГИРНОМА

«ЖАҲОНГИРНОМА», «Тузуки Жаҳонгири» («Жаҳонгир тузуклари») — Бобурийлардан Жаҳонгиршоҳнинг асари. «Жаҳонгирнома» услуби ва тузилиши жиҳатдан «Бобурнома»га ўхшаш, форс тилида ёзилган. Асарда 17-а. нинг 1-чорагида Ҳиндистонда бўлиб ўтган сиёсий воқеалар, Декандаги хонликларнинг бўйсундирилиши, Ҳиндистоннинг табиати, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, шаҳар ва ўлкаларнинг иқтисодий, маданий ҳаёти, меъморлиги, машҳур олим ва шоирлари ҳақида қимматли маълумотлар берилган. Мусаввир Абулҳасан «Жаҳонгирнома»нинг биринчи нусхасига муаллифнинг расми ва б. миниатюраларни моҳирона чизган. «Жаҳонгирнома»га Жахoнгиршоҳнинг шеърий мисралари ҳам киритилган. Асарда сарой хаёти, ҳинд халқларининг урф-одати, ҳиндмусулмон масалалари устида ҳам бирмунча фикр юритилган. «Жаҳонгирнома» Ҳиндистон, Мовароуннахр ва Эрон ўртасидаги иқтисодий, сиёсий ва маданий муносабатлар тўғрисидаги маълумотларга бой манбадир.