ЖАЪФАР ибн МУҲАММАД

ЖАЪФАР ибн МУҲАММАД ал-Ҳусайний (15-а.) — хуросонлик тарихчи. Темурийлардан Бойсунғурта бағишлаб «Мунтахаб ут-таворих» («Танланган солномалар китоби») номли асар ёзган (1416). У форс тилида битилган бўлиб, дастлабки одамнинг яратилишидан то Шоҳрух ҳукмдорлиги давригача бўлган воқеаларни баён қилади.