БЮРОКРАТИЯ

БЮРОКРАТИЯ (франц. bureau бюро, идора; юн. kratos — куч, ҳокимият, хукмронлик) — дастлаб ҳукумат идораларининг раҳбарлари ва амалдорлари ҳокимияти; кейинчалик жамиятнинг турли соҳаларида пайдо бўлган йирик ташкилотлардаги хизматчилар қатламини ифодалаган. Бошқарув ва маъмуриятнинг зарур қисми сифатида Бюрократия алоҳида ижтимоий қатламга айланиб боради. Бюрократияга хос хусусиятлар: куйи мансабдорларнинг юқори мансабдорларга босқичмабосқич бўйсуниши, қаттиқ иш тартиботи, махсус маълумотни тақозо этувчи расмийлашган вазифаларни амалга оширишда меҳнат ва масъулият тақсимоти. Ташкилот кўпчилик аъзоларининг мустақил равишда имтиёзли қатламга айланишга интилиши оқибатида расмиятчилик, ўзбошимчалик, авторитаризм ва шароитга мослашиш кучая боради, ташкилотнинг тартибқоида ҳамда мақсадвазифаларига бўйсундирилиши асосан Бюрократияни мустаҳкамлаш ва сақлаб қолиш учун хизмат қилади. Бу ҳол айниқса авторитар тизимларда яққол намоён бўлади. Мансабдор шахс томонидан ўз вазифасига виждонсизлик ва совуққонлик билан карат, фуқароларнинг таклиф, ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш тартибини бузиш, уларга тўраларча муносабатда бўлиш ҳоллари давлат ва жамият манфаатларига, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларига жиддий зарар етказади. Демократик жамият Бюрократиянинг мазкур салбий хусусиятларини бартараф этиш ва чеклашга қаратилган назорат ҳамда бошқарув шаклларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилади.

Шу муносабат билан ЎзР ЖКда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши мансабдор шахсларнинг жиноятлари тегишлича жарима солиш, муайян хуқукдан махрум қилиш, ахлоқтузатиш ишлари ёки озодлиКдан маҳрум этиш кабилар 6н жазоланади (VII боб). ЎзРнинг «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хаттиҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўгрисида»ги Қонуни (1995 й. 30 авг.) ҳам ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқлари ёки эркинликлари бузилган, деб ҳисобласа, шикоят билан судга мурожаат қилиш хуқуқини таъминлайди.