БАБАЖИ ХОТИН МАҚБАРАСИ

БАБАЖИ ХОТИН МАҚБАРАСИ — Қозоғистон (Тароз ш. яқинида)даги меъморий ёдгорлик (10 — 11-а. лар). Мақбара мурабба тарҳли (ташқариси 6,80×6,80 м, ичкариси 4,5×4,5 м). Олд ва икки ён тарзларига бир хилда чуқур равоқли эшиклар, ёнига кичик ясси равоқлар, тепасига турунжлар ишланиб, атрофи ҳошиялар билан чегараланган. Бош тарзидаги ислимий нақш ва китобасида ёзуви сақланган. Пойгумбази (1 м га яқин) 16 қиррали, усти кулоҳий гумбаз б-н қопланган (гумбази қулаб тушган). Бино деворининг қуйи қисмига зилзила кўзда тутилиб, ёғоч ишлатилган. Бабажи хотин мақбараси ўрта аср меъморлигининг нодир намуналаридан.