БАБИЙ ЯР

БАБИЙ ЯР — Киевнинг собиқ шим.-ғарбидаги жарлик, 1941—43 й. ларда немис-фашистлари томонидан тинч аҳоли (асосан яҳудийлар) ва шўро ҳарбий асирлари қатли ом қилинган жой. Фашистлар томонидан Бабий Ярда жами 100 мингдан ошиқ шўро фуқаролари қатл қилинган. Ёдгорлик ўрнатилган (1976).