БААДЕ

БААДЕ (Baade) Уолтер (Вальтер) (1893.24.3, Шрёттингхаузен, Германия — 1960.25.6, Гёттинген) — немис астрономи. 1931—58 й. ларда АҚШда яшаган. Андромеда галактикаси ядроси ва унга тегишли 2 ёрқин йўлдошнинг юлдуз табиатини, галактикаларда юлдузлар тўдасининг икки типи мавжудлигини кашф этган. Ўзгарувчан ва ўта янги юлдузларни тадқиқ қилган, Гидальго ва Икар астероидларини очган.