БАББИТЛАР

БАББИТЛАР — қалайи, қўрғошин, pyx ёки алюминийга сурма, мис, кадмий, мишьяк ва б. металлар қўшиб тайёрланадиган қотишмалар. Қалайли қотишмани биринчи марта (1839) тайёрлаган америка муҳандиси И. Баббит (1799 — 1862) шарафига шундай аталган. Ишқаланиш коэффициенти кичик, яъни ишқаланганда унча ёйилмайди. Машиналарнинг ишқаланувчи деталлари ҳамда электр двигателлар, турбиналар, компрессорлар, насослар, генераторлар ва станокларнинг подшипникларини тайёрлаш учун ишлатилади. Деталлар ёки подшипникларнинг қаерда ишлатилишига қараб, Баббитларнинг турли хиллари қўлланилади. Мас: юқори температурали шароитда ишловчи подшипниклар учун қўрғошинли Баббитлар ишлатилади ва ҳ. к.