БАБАНИНА Светлана Викторовна

БАБАНИНА Светлана Викторовна (1943.4.2, Тамбов вилояти) — сувда сузиш бўйича жаҳон рекордчиси, хизмат кўрсатган спорт устаси (1964). 1954 й. дан Ўзбекистонда яшайди. Уч марта мамлакат чемпионлиги олтин медали б-н тақдирланган (1962, 1963, 1964). Спартакиада ғолиби (1963). Жаҳон универсиадасининг икки олтин, икки кумуш ва бир бронза медалига сазовор бўлган (1965, Венгрия). 4×100 м эстафета сузишида Европа чемпиони (1966). Токио олимпиадасида икки марта бронза медали билан мукофотланган (1964). 100 м га брасс усулида сузиш бўйича икки марта жаҳон рекордини ўрнатган (1964, 1965). 1995 й дан республика олимпиада резервлари билим юртининг мураббийси.