БЮДЖЕТ ТАҚЧИЛЛИГИ

БЮДЖЕТ ТАҚЧИЛЛИГИ, бюджет камомади — бюджетлати харажатларнинг даромадлардан устун бўлиши. Камомад режали равишда белгиланиши ҳам мумкин. Кўпинча Бюджет тақчиллиги режалаштирилган бюджет билан ижро этилган бюджетнинг номутаносиблиги натижасида содир бўлади ва харажатларнинг даромадлардан юқори бўлганлигини кўрсатади. Давлатнинг Бюджет тақчиллигини қоплаш кредит эмиссияси ёки бошқа манбалар, шу жумладан муомалага турли муддатли давлат облигацияларини чиқариш ҳамда аҳоли ёки юридик шахслар ўртасида жойлаштириш эвазига амалга оширилади.