БЮДЖЕТ РЕЗЕРВЛАРИ

БЮДЖЕТ РЕЗЕРВЛАРИ — давлат тадбирларини узлуксиз равишда маблағ билан таъминлаш ва кутилмаган харажатларни қоплаш учун давлат бюджетида ҳосил қилинадиган фондлар. Бюджет резервлари табиий офатлар натижасида давлат мулкига етган зарар ўрнини қоплаш, шунингдек тасодифий ҳоллар туфайли юзага келган харажатларни маблағ билан таъминлаш (бу жиҳатдан Бюджет резервлари суғурта фондининг бир тури бўлиб хизмат қилади), халқхўжалиги режаси ва бюджетни ижро этиш жараёнида пайдо бўладиган қўшимча харажатларга сарфлаш, бюджетга даромадларнинг тушиш муддати ўртасида муқобиллик рўй берганда мавжуд маблағлардаги вактинчалик узилишга чек қўйиш учун мўлжалланади.