БЁРНХЕМ

БЁРНХЕМ, Бёрнем (Burnham) Жеймс (1905.22.11, Чикаго1987)америкалик социолог, бошқарув инқилоби назариясининг муаллифларидан бири. НьюЙорк унта проф. (1929—53). Бёрнхем фикрича, ҳоз. дунёда ташкилотчилар (олий муҳандислар, маъмурлар ва бошқарувчилар)дан иборат янги ҳукмрон синф юзага келмоқдаки, у бутун жамият манфаатлари йўлида бошқарув ишларини амалга ошира олади. Бёрнхем ўз асарларида марксизм ва социализмни танқид қилган.