БЁРНС Александр (18051841, Кобул) —ОстИндия компаниясининг сиёсий вакили. Британия ҳукумати ва Ҳиндистон генералгубернаторининг махсус топшириғи билан у Ҳиндистондан Афғонистон, Ўрта Осиё ва Эронга юборилади (1831—33). Бёрнснинг «саёҳатидан» асосий мақсад Афғонистон, айниқса Туркистонни Англиянинг иқгисодий ва сиёсий таъсирига тортиш, Ҳиндистон шим. да жойлашган мамлакатлар тўғрисида маълумотлар тўплаш ҳамда Кобул ва Бухоро ҳукмрон доиралари билан савдо ва дипломатик алоқалар боғлаш эди. Б. Бухорода бўлган вақтида Туркистон хонликлари ҳақида, чет давлатлардан Туркистонга келтириладиган ва бу ердан четга чиқариладиган моллар, савдо марказлари ва карвон йуллари туғрисида маълумотлар тўплайди.
Б. Туркистондан рус савдосини сиқиб чиқариш ва Туркистон савдогарларини Нижний Новгород ярмаркасидан Ҳиндистон савдосига жалб этиш учун Ҳинд дарёсининг урта оқимида Дарағозихон деган жойда савдо ярмаркаси очишни тавсия қилади. Кобулда кўтарилган халқ қўзғолони даврида ўлдирилган. Бёрнс Афғонистон ва Бухорога қилган саёҳати тўғрисида иккита асар («Бухорога саёҳат» ва «Кобул») ёзиб қолдирган.