БЁРНС

БЁРНС Роберт (1759.25.1, Эр ш.1796.21.7, Дамфрис) —шотланд шоири. Ўзига хос шеърият яратган, бунда меҳнатни, халқни, эркинликни, беғараз, фидойи севги ва дўстликни улуғлаган. «Шотландлар учун брюс» ватанпарварлик мадҳияси, «Қувноқ гадолар» кантатаси, фуқаролик ва севги тараннум этилган лирик шеърлар тўплами («Озодлик дарахти», «Жон Арпа дони» ва б.) муаллифи. Бёрнс ўз ижоди билан чамбарчас боғлиқ бўлган шотланд насрий ва мусиқий фольклор намуналарини тўплаб нашр эттирган. Асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Ac: Қўшиқ ва балладалар, Т., 1971.