БХУБАНЕШВАР

БХУБАНЕШВАР — Ҳиндистондаги шаҳар, Маҳанади дарёси дельтасида, Орисса штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 412 мингдан зиёд киши (1990й. лар ўрталари). Шаҳар илк бор 5-а. да қайд қилинган. Замонавий уй-жой бинолари (1948—56 й. лар, Ле Корбюзье лойиҳаси асосида) қурилган. 500 га яқин ибодатхона, асосан ҳиндулар ибодатхоналари (11 —13-а. лар) бор.