БУХОРИЙ

БУХОРИЙ Нахлий (тахм. 1581/86, Бухоро — 1645/50, Балх) — шоир. Форс ва араб тилларида ижод қилган. Киромий, Нахлий тахаллуслари билан ғазал, қасидалар ёзган. Аштархонийлар ҳукмдори Имомқули (1611—42) саройида хизмат қилган. Бухорий ғазалларида Хожа Ҳофиз, Саъдийга, қасидаларида эса Анварий, Абдулвосеъ, Жабалий, Хоқонийларга эргашган. Бухорий девон тузган. Унга 67 қасида, 317 ғазал, 12 қитьа, 1 маснавий, 2 чистон кирган, буларда ишқмуҳаббат билан бир қаторда, камбағалликдан фиғон, фалакнинг кажравлигидан нола ўз аксини топган. Суфийлик рухида ёзилган шеърлари ҳам бор. Девон қўлёзмалари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ва Тожикистон ФА Қўлёзмалар ин-тида сақланади.