БУТЛИ БАҚАЛАР

БУТЛИ БАҚАЛАР (Pelodytes) думсиз амфибиялар туркумига мансуб сассиқ бақалар оиласи уруғи. 2 тури бор. Ғарбий Европа пасттекисликларида ола бутли бақа (P. punctatus), Кавказ тоғларида иккинчи тури — Кавказ бутли бақаси (Р. caucasica) учрайди. Бутли бақаларнинг териси ғадирбудур, усти тўқ қизил бўлиб, қора ва яшил холлари бор. Қорни оқ, урғочисининг орқасида бутсимон оқ доғи бўлганидан Бутли бақалар деб аталади. Панжалари орасидаги сузгич пардалари кучсиз ривожланган. Ноғора пардаси ташқаридан кўриниб туради. Кундузи пана жойларда яшириниб ётади, кечаси чиқиб ҳашаротлар билан озиқланади. Ёз давомида тухум қўйиб (20 дан 500 тагача) кўпаяди.