БУТИРОМЕТР

БУТИРОМЕТР (юн. butyron — ёғ, мой ва…метр) — сутдаги ёғ миқдорини аниклайдиган асбоб. Шкалали цилиндрсимон шиша идишдан иборат. Асосан, лаб. шароитида ишлатилади. Сутдаги ёғ миқдорини аниқлаш учун Бутирометрга пипеткада 10 см3 сульфат кислота, 11 см3 сут ва 1 см3 изоамил спирт қуйилади. Идишнинг оғзи резина тиқин билан бекитилиб чайкатилади, бунда сутдаги бошқа моддалар эриб, фақат ёғ қолади, ёғ микдори Бутирометр шкаласи кўрсатган даражага қараб фоизда аниқланади.