БУТАДИЕН- НИТРИЛ КАУЧУКЛАР

БУТАДИЕН – НИТРИЛ КАУЧУКЛАР, дивинил нитрил каучуклар — бутадиен ва акрилонитрилнинг сополимер ҳосилалари. Мономерларни сувли эмульсияда 5° да («совуқ полимеризация») ёки 30° да («иссиқ полимеризация») эмульгатор иштирокида сополимеризациялаб олинади. Бутадиен- нитрил каучуклар боғланган акрилонитрил микдори 17 — 45%. Ранги оч сариқдан тўқжигарранггача. Мойлар. бензин, алифатик углеводородлар таъсирига чидамли; кетонларда, хлорланган углеводородларда эрийди. Бутадиен- нитрил каучукларни вулканизациялашда асосан олтингугуртдан, органик дисульфид ва пероксидлардан фойдаланилади. Бутадиен- нитрил каучуклар даги боғланган акрилонитрил миқдори ошиши билан унинг мустахкамлиги, мой ва бензинга чидамлилиги ортади, лекин эластиклиги ҳамда совуққа чидамлилиги камаяди. Саноатда Бутадиен- нитрил каучуклар ўралган лента, брикет, донадор бўлакчалар шаклида чиқарилади. Чет элларда хемигум, пербунан, буна N, нипол, паракрил ва б. номлар билан маълум.

Бутадиен- нитрил каучуклардан узатма тасмалар, пойабзал тагликлари, ёнилғи сақланадиган идишлар, электр симлари қопламалари, эбонит ҳамда мой ва бензинларга чидамли буюмлар ишлаб чиқарилади. Пластмассалар учун пластификаторлар сифатида ҳам қўлланилади.