БУСТИЙ

БУСТИЙ (тахаллуси; асл исми Абул Фатҳ ибн Муҳаммад алКотиб алБустий) (971, Буст — 1009, Бухоро) — шоир. Араб ва форс тилларида ижод қилган. Буст ҳокими алБайтурнинг котиби бўлган. Лирик шеърларида дунёвий севги, ҳаёт қувончлари ва табиат тараннум этилган. Кўплаб ҳикматли сўзлар яратган. Уларда кишиларни ростгўй, ҳалол, меҳнатсевар, илмли бўлишга ундаган. Бизгача етиб келган «Нуния» (асарнинг хар бир байти «нун» ҳарфи билан тугаган) ёки «Қасида алБустийа» асари ахлоқодоб мавзуида. Бустийнинг бу асарига Зуннун ибн Аҳмад асСарахсий ва Абдуллоҳ Нукракар шарҳ ёзган, уни Бадриддин Жожармий форсийга угирган, 1899 й. да Байрутда нашр этилган.

Бустий ижодида тиббиёт, фалакиёт, фалсафа, фиқҳ ва б. мавзулар муҳим ўрин тутган. Унинг айрим асарларидан парчалар алУтбий («Китоб алйаминий»), Ибн Халликон («Вафоийат»), Ёқут («Мўъжам алудабо»), Беруний («Ҳиндистон», «Сайдана») ва б. нинг асарларида учрайди.

Ад.: Абдуллаев И., Берунийга замондош шоирлар, Т.,1975.