БУРЖ

БУРЖ — деворга ташқи томондан тиргак сифатида ишланган қурилма. Қалъа деворларига туташган минора шаклидаги қўшимча бино. Б. устида ва ичкарисида махсус хоналар бўлиши мумкин. Мудофаа мақсадида қурилган махсус Буржлар ҳам бўлган. Бухоро, Хива меъморлигида кўп қўлланилган. Баъзан ўрнига қараб гулдаста, минора деб ҳам номланади.