БУРИШ ДОИРАСИ

БУРИШ ДОИРАСИ — локомотив ёки вагонни бир издан иккинчи изга ўтказувчи ёки шу изда 180° буриб қўювчи қурилма. Асосан, т. й. излари (рельслар) дан иборат. Буриш доираси атрофи бетон билан мустаҳкамланган думалоқ чуқурликка ўрнатилади; у чуқурлик марказидаги ўқ ёрдамида айланма изларда ҳаракатланади.