БУРГАС

БУРГАС — Болгариянинг шарқидаги шаҳар, Қора денгизнинг Бургас қўлтиғи соҳилида. Бургас вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 215 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Муҳим транспорт йўллари тугуни, мамлакатнинг Варна шаҳри билан тенг келадиган асосий портларидан. Халқаро аэропорт бор. Б. орқали четга тамаки, ҳўл мева, мевасабзавот консервалари чиқарилади. Бургасда нефтькимё, ёғочни қайта ишлаш к-ти, озиқ-овқат саноати, электр кабели, транспорт машинасозлиги, тўқимачилик саноати корхоналари бор. Балиқ овлаш маркази. Курорт шаҳри. Кимётехнология инти, театрлар, суратлар галереяси бор. Шаҳарга 3-а. да асос солинган.